Илзат Касимов Қашқадарёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Қашқадарёда инвестиция лойиҳаларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов вилоятга ташриф буюрди. Ташриф доирасида тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда 60 нафардан ортиқ тадбиркор ва инвестор иштирок этди.
Учрашувда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспортни ривожлантириш ҳамда инфратузилмани яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Бир қатор мурожаатлар жойида ҳал этилиб, қолганлари бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, Илзат Касимов “Қашқадарё” эркин иқтисодий зонасидаги Султон Тех Гроуп ва Wosune Фоод Ингредиентс Карши корхоналарига ташриф буюриб, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ишлари билан танишди.
