Ўзбекистон

Импорт имтиёзлари

Импорт имтиёзлари

28 ноябрь куни Инвестициялар, саноат ва товарлар вазирлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва саноат корхоналари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда асосий мақсад — ички бозорда товарлар нархини барқарор сақлаш, миллий саноат тармоқларини хом ашё билан таъминлаш ва маҳаллий маҳсулотларни рақобатбардош қилиш эди.

Шунингдек, чарм-поябзал ва тўқимачилик саноатлари учун импорт божларини узайтириш, экспорт божларини ўзгартириш ва оптимизация қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ҳозирда 36 турдаги озиқ-овқат ва истеъмол товарлари учун ноль бож ставкалари амал қилади. Шунингдек, 86 турдаги стратегик хом ашё (табиий газ, пахта, полимерлар, ПВХ, мис хом ашёси ва айрим ўғитлар) учун экспорт божлари қўлланилмоқда.

Батафсил ўқиш Хонанда Шаҳзодадан нафисликка бағишланган янги бренд