Ўзбекистон

Индитех Ўзбекистон текстиль корхоналарини етказиб берувчилар рўйхатига қўшди

Inditex Ўзбекистон текстиль корхоналарини етказиб берувчилар рўйхатига қўшди

Эндиликда Зара, Массимо Дутти, Бершка ва Индитехънинг бошқа брендлари дўконларида Маде ин Узбекистан тамғага эга маҳсулотларни ҳам кўриш мумкин. Кўп ойлик музокаралар ва аудитлардан сўнг, БҲР («НАВБАҲОР ТЕКСТИЛ») компаниясининг маҳсулотлари Индитех Гроуп брендларининг етказиб берувчилар харитасига киритилди. Буни ташкилотнинг расмий веб-сайтида кўриш мумкин.

«НАВБАҲОР ТЕКСТИЛ» пахта-текстиль кластери 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, Навоий вилоятида жойлашган. Корхона пахта етиштиришдан тортиб, тўқимачилик ва тикув маҳсулотларини ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ циклда фаолият юритади. Корхона Седех, Беттер Work, Глобал Organic Техтиле, BCI, Оэкотех, ИСО каби халқаро сертификатларга эга.

Батафсил ўқиш Ўзбекистоннинг онлайн савдо даражаси энг пастларидан бири