Келажак технологияси: Олимлар банан чиқиндисидан париклар ва кийим ишлаб чиқармоқда

Тасаввур қилинг — сочингиз ёки кўйлагингиз банандан ясалган. Фақат мевасидан эмас, балки поясидан!
Угандадаги Буситема университети олимлари банан плантацияларидаги чиқиндиларни — яъни псевдо-пояларни — тўқимачилик маҳсулотлари, парик ва гигиеник воситаларга айлантирувчи инновацион технологияни ишлаб чиқишди.
Авваллари шунчаки чиришга ташлаб юборадиган банан пояси энди қайта ишланмоқда: унинг толалари юмшатилиб, калава ип ҳолатига келтирилади. Айниқса, Кайинжа навининг толалари — ялтироқ, мустаҳкам ва тўқимачилик учун айнан мос келди.
Лойиҳа раҳбари Эдвин Камалья буни шундай изоҳлади:
Бу — инқилоб. Биз чиқиндиларни даромадга айлантиряпмиз ва дунёга пахтага экологик муқобил таклиф қиляпмиз.
Аммо ҳозирча лойиҳа тўлиқ ривожланаётгани йўқ — бунга биотехнологиялар бўйича қонунларнинг йўқлиги ва банан толаси учун халқаро савдо индекси мавжуд эмаслиги тўсқинлик қилмоқда.
Шунга қарамай, бу инновацион ёндашув келажакда тўқимачилик саноатида муҳим бурилиш ясаши мумкин.
