Кувайтга президентлик ташрифининг якунлари: Кувайтда логистика хабини қуриш нияти

"Караван Инфо" ахборот агентлигининг маълумотига кўра, Ўзбекистон Кувайтда йирик омборхона қуришни режалаштирмоқда.
Омборхона Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм, гиламлар ва бошқа маҳсулотларни сақлаш учун ишлатилади. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Айюбхон Юнусов маълум қилган.
Дипломат шунингдек, омборхона Ўзбекистон маҳсулотларини Форс кўрфази мамлакатларига етказиб бериш учун минтақавий логистика хаби сифатида ишлатилиши режалаштирилганлигини таъкидлади.
Янги терминал нафақат Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишга, балки енгил саноат маҳсулотларини етказиб бериш учун мамлакатлар хилма-хиллигини таъминлашга ёрдам бериши мумкин.
