Ўзбекистон

Миллий брендлар учун янги платформа!

Миллий брендлар учун янги платформа!

Брендингизни халқаро бозорга олиб чиқишда қийналяпсизми?

Маҳаллий компанияларни қўллаб-қувватлаш, миллий брендларни жаҳон миқёсида танитиш ва Россия бозорига давлат даражасида чиқишини таъминлаш мақсадида “Бизникиларни бил” танлови эълон қилинди!

Бу — сизнинг бизнесингизни янги босқичга олиб чиқиш учун аъло имконият!

📌 Танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва Россия Стратегик ташаббуслар агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

🎯 Танлов мақсади: Истиқболли маҳаллий компанияларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш.

🌐 Аризаларни махсус рақамли платформа — www.uzbrand.uz орқали топшириш мумкин. Платформа ўзбек ва рус тилларида, қулай интерфейс ва шаффоф тизимга эга.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Африкада