Миллий калишлар Чанел дизайнида

Сўнгги пайтларда машҳур Чанел бренди томонидан ўзбекларга таниш бўлган калишга ўхшаш оёқ кийим савдога чиқарилгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Дастлаб ҳазил сифатида қабул қилинган бу хабар маҳсулот суратлари орқали ўз тасдиғини топди.
Чанел мазкур оёқ кийимни “лакланган лоферлар” номи остида премиум тоифада тақдим этмоқда. Маҳсулот нархи эса анча юқори. Холбуки, Ўзбекистонда шунга ўхшаш калишлар жуда арзон нархларда мавжуд.
Ушбу ҳолат миллий анъанавий оёқ кийимларимизнинг қулайлиги ва амалийлиги қадимдан маълум бўлганини, бугунги кунда эса жаҳон модасида замонавий талқинда қайта намоён бўлаётганини кўрсатади.
