ДунёдаЎзбекистон

Москвада Наманган тўқимачилик маҳсулотлари шоуруми очилди

Москвада Наманган тўқимачилик маҳсулотлари шоуруми очилди

Дунё АА хабарига кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасида тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Москва шаҳрида махсус кўргазма зали — шоурум ташкил этилди.

2026 йил январь ойидан иш бошлаган ушбу майдонда Наманган вилоятининг саноат, экспорт ва инвестиция имкониятлари кенг намойиш этилмоқда. Экспозицияда “Мустанг Техтиле”, “Фазман Техтиле”, “Само Техтиле”, “Идеал”, “Арт Софт Ҳолдинг”, “НТ Ҳолдинг”, “Чуст Техтиле” ва “Старк Cotton” корхоналари маҳсулотлари — эркаклар костюмлари, меҳмонхона учун текстиль ҳамда трикотаж буюмлари намойиш этилмоқда.

Шунингдек, кулолчилик ва ёғоч ўймакорлиги каби анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳам тақдим этилган.

Мазкур шоурум Наманганда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Россия бозорида тарғиб қилиш, янги мижозлар жалб этиш ва икки давлат компаниялари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш «Яндекс Фабрика» спорт кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди