«Яндекс Фабрика» спорт кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Ҳозирги кунда спорт кийимларига бўлган талаб ортиб бораётгани муносабати билан Яндекс Фабрика компанияси Bodycore бренди номи остида спорт кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу янги йўналиш компанияга спорт товарлари бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва спорт мода сегментларини тизимли равишда ривожлантириш имконини беради.
Bodycore коллекцияси турли тайёргарлик даражасига эга фойдаланувчилар — бошловчи ва профессионал спортчилар учун мўлжалланган. У тахминан 200 та эркаклар ва аёллар модели — леггинслар, спорт шимлари, футболкалар, лонгсливлар ва бошқа спорт анжомларини ўз ичига олади.
Мазкур йўналиш спорт кийимлари бозорида таклифни кенгайтириб, истеъмолчиларга сифатли, функционал ва замонавий спорт кийимларини таклиф этишга қаратилган. Бу эса спорт маданиятининг ривожланишига ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади, жумладан Россия бозорида янги имкониятларни яратади.
