Москвада сунъий интеллект асосидаги кийим танлаш хизмати йўлга қўйилди

Москвада DRESSCODE.AI номли янги хизмат ишга туширилиб, у фойдаланувчининг селфи сурати асосида мос кийимларни танлаб, уларни реал кўринишда акс эттиради. Тизим сунъий интеллект ёрдамида тана тузилишини таҳлил қилиб, кийим қандай кўринишини аниқ намоён этади.
✅ Хизмат интернет-дўконлар учун яратилган бўлиб, қайтарилган маҳсулотларни камайтиради
✅ Технология ЦУМ савдо маркази ва tsum.ru сайтида аллақачон жорий этилган
✅ Лойиҳа хусусий инвесторлар томонидан 300 млн рубль сармоя асосида йўлга қўйилган
✅ Яқин вақт ичида мобил илова орқали ҳам ишга туширилиши режалаштирилган
Бу тизим харидорларга уйидан туриб кийим танлашда қулайлик яратади ва онлайн савдони янада ривожлантиради.
