Дунёда

Нике: Диққатни жамлайдиган инновацион кроссовкалар

Nike: Диққaтни жамлайдиган инновацион кроссовкалар

Нике компанияси янги Минд-001 номли кроссовкаларни тақдим этди. Ушбу модел махсус технологиялар ёрдамида ишлаб чиқилган бўлиб, фойдаланувчининг диққатини жамлашига ёрдам беради. Кроссовка тагидаги 22 та ноёб капсула юриш жараёнида фаоллашиб, оёқ терисидаги сезгир нуқталарни қўзғатади ва миядаги ортиқча фикрлар фаолиятини пасайтиради. Шу орқали эътибор тўлиқ ташқи фаолиятга йўналтирилади.

Шунингдек, Нике Минд-002 моделини ҳам тақдим этган. Ушбу версия боғичли бўлиб, оёқни янада маҳкам ушлаб туради ва диққатни кучлироқ жамлашга ёрдам беради. Бу айниқса спортчиларнинг мусобақа олдидан руҳий тайёргарлигини яхшилашга хизмат қилади.

Ташқи кўринишига кўра, кроссовкалар оддий массаж шиппакларига ўхшаш кўринади. Бироқ агар улар ишлаб чиқарувчи таъкидлаганидек диққатни жамлаш ва ортиқча фикрларни камайтириш имконини берса, ушбу маҳсулот катта амалий аҳамиятга эга бўлади.

Батафсил ўқиш “Само” корхонаси аёллар бандлигини оширмоқда