Ўзбекистон чарм маҳсулотлари Хитойга экспорт қилинади

Бу ҳақда, "Дунё" ахборот агентлиги хабар қилмоқда. Гуанчжоуда бўлиб ўтган "Гуангзҳоу Интернатионал Footwear, Леатҳер анд Индустриал Эқуипмент" кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ва Гуандун компаниялари ўртасида чарм маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича бир қатор экспорт шартномалари имзоланди.
2025 йил 20 май куни Гуанчжоуда бўлиб ўтган ушбу кўргазмасида "Маде ин Узбекистан" бренди остида "Ўзчармсаноати" уюшмаси ва Ўзбекистон компаниялари қатнашди.
Шунигдек, "Ўзчармсаноати" раиси Акбар Султонов бошчилигидаги делегация Хитойнинг етакчи компаниялари билан музокаралар ўтказди. Гуандун ва Донгуан ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистонга бизнес-миссияси ҳамда "Гуангдонг Хинҳаопан Гроуп" билан ҳамкорлик битими тузилди.
Кўргазма 20 та мамлакатдан 1000 га яқин ишлаб чиқарувчиларни жалб этиб, инновацион ечимлар ва арзонлаштиришга қаратилган ишланмаларни намойиш этди.
