Ўзбекистон тўқимачилиги экспорт имкониятларини Мисрда тақдим этди

Жорий йилнинг 19–21 январь кунлари Миср пойтахти Қоҳирада DenimsAndJeans Эгйпт кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг тўқимачилик компаниялари ҳам фаол иштирок этди, хусусан Букҳара Техтиле Cotton ва Ташкент Cotton Техтиле.
Кўргазма давомида вакиллар Миср ва Яқин Шарқнинг етакчи текстиль компаниялари билан учрашувлар ўтказиб, ўзбек тўқимачилиги экспорт имкониятлари ва саноат салоҳиятини тақдим этдилар. Музокаралар натижасида БАА, Туркия ва Россия бозорларига етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Шунингдек, Александрияда кўргазма заллари ва омборлар очиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Бу эса ўзбек тўқимачилиги маҳсулотларининг халқаро бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
