Ўзбекистон тўқимачилиги Фаст Техтиле 2025’да

18–20 ноябрь кунлари Польшада Фаст Техтиле 2025 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистоннинг 20 дан ортиқ тўқимачилик компаниялари иштирок этмоқда. Улардан — АЯ ГЛОБАЛ ТЕХ ва ЮСТЕХ, ўзининг юқори сифатли трикотаж матолари ва маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Компаниялар кўргазмада замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини тақдим этиб, Европа бозорида янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни мақсад қилган. Стендларга ташриф буюрган хорижий компаниялар маҳсулот сифати, технологик ёндашув ва экспорт салоҳиятига катта қизиқиш билдирмоқда.
Мазкур кўргазма корхоналар учун халқаро бозорда ўз брендини кенгроқ танитиш ва экспорт йўналишларини кенгайтириш учун муҳим имконият ҳисобланади.
