Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Гонконг бизнес ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқмоқда

Ўзбекистон ва Гонконг бизнес ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқмоқда

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти Гонконг делегацияси билан учрашув ўтказиб, савдо, инвестиция ва ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Музокаралар давомида тўқимачилик, агросаноат, заргарлик, молия, қурилиш, туризм, таълим ва тиббиёт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон компанияларини Гонконг фонд биржасига чиқишга тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишилди.

Шунингдек, соҳавий делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш, Б2Б учрашувларини ташкил этиш ҳамда инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш орқали икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон–Гонконг шериклигини янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон заргарлик маҳсулотлари Сингапурда юқори баҳоланди