Ўзбекистон

Ўзбекистон заргарлик маҳсулотлари Сингапурда юқори баҳоланди

Ўзбекистон заргарлик маҳсулотлари Сингапурда юқори баҳоланди

«Дунё» ААнинг хабар беришича, Ўзбекистон илк бор Сингапур халқаро заргарлик кўргазмасида иштирок этиб, "Маде ин Узбекистан" бренди остида миллий заргарлик маҳсулотларини тақдим этди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари хорижий ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир давомида Сингапурнинг етакчи компаниялари билан маҳсулотларни ушбу бозорга олиб кириш, экспорт ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, тўғридан-тўғри етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувлар якунида сингапурлик тадбиркорларнинг Ўзбекистонга амалий ташрифини ташкил этиш ҳамда янги ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон заргарлик маҳсулотларини жаҳон бозорида кенг тарғиб этиш ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда муҳим босқич бўлди.

Батафсил ўқиш Ўзбекистоннинг тўқимачилик экспорти Болтиқбўйи ва Скандинавия сари кенгаймоқда