Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Грузия ишбилармонлари ҳамкорлиги кенгаймоқда

Ўзбекистон ва Грузия ишбилармонлари ҳамкорлиги кенгаймоқда

Тошкентда 2025 йил 21 майда икки давлат Савдо-саноат палаталари вакиллари ва ишбилармонлари иштирокида Ўзбекистон–Грузия бизнес форуми ўтказилди.

Мазкур форум Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ишбилармонлик муносабатларини янада ривожлантириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро савдо ҳажмини оширишда муҳим платформа вазифасини бажаришига қаратилган.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов сўзларига кўра,

Икки мамлакат ўртасида логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, туризм, улгуржи савдо ва бошқа йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун катта салоҳият мавжуд.

Маълумки, 2024 йилда Ўзбекистон ва Грузия ўртасида товар айирбошлаш 23%га ўсиб, 213 миллион долларга етган. Ҳозирда Ўзбекистонда 60 та грузин капиталига эга корхона фаолият кўрсатмоқда.

Форум давомида ташкил этилган Б2Б ва Г2Б форматларидаги учрашувларда томонлар қўшма корхоналар ташкил этиш ва савдо шартномаларини тузиш юзасида муҳокамаларжа қатнашди.

Батафсил ўқиш Узум Маркет: Логистика масалаларига янги ёндашув