Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Дунё АА маълум қилишича, Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик саноати йўналишида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда. GJEPC (Гем & Jewellery Эхпорт Промотион Council) ҳамда Ўзбекистон элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган учрашув икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Учрашувда Ҳиндистон компаниялари Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдиргани таъкидланди. Ўзаро савдо ҳажми ортиб бораётгани заргарлик соҳасининг истиқболли йўналишга айланаётганини кўрсатмоқда.

Келгусида Ҳиндистон бизнес делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган. Делегация Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Мазкур ташаббуслар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаб, заргарлик саноатининг янада ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Сунъий интеллект сохта маҳсулотларни аниқламоқда