Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида янги ҳамкорлик йўлга қўйилди

14–16 февраль кунлари Саудия Арабистони, Маккада Маккаҳ Ҳалал Форум 2026 бўлиб ўтди. Форумда 15 та давлатдан 130+ тадбиркор ва компания иштирок этди, Ўзбекистон делегацияси “Маде ин Узбекистан” брэнди остида миллий стенд билан қатнашди.
Форумда Ўзбекистон ва Малайзия Халқаро маркетинг ва савдо палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатни Давронбек Қурбонов ва Зубер Бакри имзолашди.
Меморандум бизнес алоқаларни ривожлантириш, савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш ҳамда кўргазма ва таълим дастурларида иштирокни назарда тутади.
Мақсадли йўналишлар: тўқимачилик, халол индустрияси, агросаноат, озиқ-овқат ва хизматлар.
Келишув Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркорлари учун янги инвестиция ва бозор имкониятларини очишга хизмат қилади.
