ДунёдаЎзбекистон

Сербияда Ўзбекистон Савдо уйи очилади

Сербияда Ўзбекистон Савдо уйи очилади

19 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Сербия делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар тўқимачилик, машинасозлик ва озиқ-овқат соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишди. Белградда Ўзбекистон, Тошкентда эса Сербия Савдо уйини очиш таклифи қўллаб-қувватланди. Шунингдек, "Маде ин Узбекистан" кўргазмаси ва Б2Б учрашувларини мунтазам ўтказиш ҳамда Ишбилармонлар кенгашини тузишга келишилди.

Бу қарорлар савдо ҳажмини ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Андижондаги “БОҚИЙ РАВОН” тўқимачилик корхонаси кенгаймоқда