Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Покистон тўқимачиликда ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон тўқимачиликда ҳамкорликни кенгайтирмоқда

“Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистон ва Покистон тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташламоқда. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари уюшмаси раиси Тариқ Маҳмуд Бҳатти билан учрашди.

Учрашув давомида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, инновацияларни жорий этиш ҳамда маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томонида пахтадан тайёр кийимгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш тизими ривожланаётгани алоҳида таъкидланди. Покистон ишбилармонлари эса Ўзбекистон бозорига катта қизиқиш билдириб, янги ишлаб чиқариш қувватларига сармоя киритишга тайёр эканликларини маълум қилди.

🤝 Якунда Покистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда Б2Б учрашувлар ташкил этилиши бўйича келишувга эришилди.

Батафсил ўқиш Ўзбекистонда онлайн савдо учун янги қоидалар жорий этилади