Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг тўқимачилик экспорти Болтиқбўйи ва Скандинавия сари кенгаймоқда

Ўзбекистоннинг тўқимачилик экспорти Болтиқбўйи ва Скандинавия сари кенгаймоқда

"Дунё" АА маълум қилишича, Ўзбекистон ва Латвия ўртасида тўқимачилик саноатидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари экспортини Болтиқбўйи ва Скандинавия мамлакатларига кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Онлайн учрашувда Латвия томони Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг сифати, рақобатбардошлиги ва Европа бозори талабларига мослигини юқори баҳолаб, ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирди. Шунингдек, томонлар тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш, Б2Б учрашувларини ташкил этиш ҳамда жорий йил кузида Ўзбекистон делегациясининг Болтиқбўйи мамлакатларига ташрифини амалга ошириш бўйича келишувга эришди.

Ушбу келишув Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг Европа бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, экспорт географиясини кенгайтириш ва янги савдо ҳамкорликларини йўлга қўйиш учун муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш "Узтех Гроуп" Ироқ компанияси билан $10 млнлик ҳамкорлик меморандумини имзолади