Қозоғистон

Ўзбекистондан кластер ёндашуви – Марказий Осиё учун янги модель

Ўзбекистондан кластер ёндашуви – Марказий Осиё учун янги модель

Ўзбекистоннинг пахта-тўқимачилик кластер модели минтақада эътироф этилди ва қўшни давлатларга ҳам тарқала бошлади. Энди Қозоғистон ҳам Ўзбекистон тажрибасидан илҳомланиб, пахта саноатида ўз кластер тизимини ишга туширишини расман эълон қилди.

Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилишича, мамлакатда ушбу соҳани модернизация қилиш бўйича кенг кўламли дастур тайёрланмоқда. Унинг асосий йўналишлари қуйидагилар:

-пахта кластерларини ташкил этиш;
-ускуналар харжатининг 40 фоизигача бўлган қисмини субсидиялаш;
-саноатни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш;
-хорижий инвесторларни жалб этган йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаш;
-2030 йилгача мўлжалланган тўқимачилик саноатини ривожлантириш Йўл харитасини ишлаб чиқиш.

Асосий иштирокчилардан бири — Ўзбекистондаги Глобал Техтиле компанияси бўлиб, у Туркистон вилоятида кластер ташкил этиш учун 20 миллион доллардан ортиқ сармоя киритмоқда ва бу орқали 2000 та янги иш ўрни яратади.

Энди ушбу тажриба минтақа бўйлаб кенгаймоқда: Қозоғистон эса пахтани тўлиқ қайта ишлаш, селекция йўналишини ривожлантириш, технологияларни модернизация қилиш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқда.

Батафсил ўқиш Мбаппе — “Диор” брендининг глобал элчисига айланди