Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг ИМИР бренди Польшада ўз дўконини очди

Ўзбекистоннинг IMIR бренди Польшада ўз дўконини очди

Ўзбекистоннинг машҳур эркаклар классик кийимлари бренди ИМИР Европа бозоридаги фаолиятини кенгайтирмоқда. Польшадаги Лодзь шаҳрида ИМИРънинг Европадаги илк фирма дўкони тантанали равишда очилди.

Наманган вилоятида фаолият юритувчи «Текстиль Либос» МЧЖ 1998 йилдан буён эркаклар классик кийимларини ишлаб чиқариб келмоқда. Компания ИМИР Classic бренди билан бир қаторда ТИССУРА Exclusive ва РОГЕРКЕНТ Collection брендларини ҳам ривожлантирган.

ИМИР бренди остида классик костюмлар, пиджаклар, шимлар, пальтолар ва бошқа эркаклар кийимлари ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларда сифатли материаллар, замонавий технологиялар ва миллий ишлаб чиқариш тажрибаси уйғунлашган.

Компаниянинг халқаро бозорга чиқиш тажрибаси ҳам мавжуд. «Текстиль Либос» 2023 йилда Миланда ўтказилган Реадй То Show халқаро кўргазмасида иштирок этган. Энди эса Лодзь шаҳрида янги дўконнинг очилиши ИМИР брендининг Европадаги савдо фаолиятини янада кенгайтириш учун муҳим қадам бўлди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сифатли кийимлар энди Европа бозорида ҳам ўз харидорларини топмоқда.

Батафсил ўқиш “ГУЗ Партнерс”: Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлиги кенгаймоқда