ДунёдаЎзбекистон

Ўзбекистоннинг миллий либослари дунёда эътироф этилмоқда

Ўзбекистоннинг миллий либослари дунёда эътироф этилмоқда

Ўзбекистоннинг маданий мероси асрлар оша сақланиб келаётган бой қадрият бўлиб, бугунги кунда ҳам халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. Туркиянинг Анадолу Ajansı агентлиги томонидан “Ўзбекистоннинг панг-баранг мероси: ўтмишдан бугунга қадар келган ўзбек миллий либослари” сарлавҳали мақола чоп этилди. Мақолада миллий либослар тарихий ва маданий мероснинг муҳим қисми экани, улар асрлар давомида шаклланиб, халқнинг урф-одатлари ҳамда эстетик қарашларини акс эттириб келаётгани таъкидланади.

Ёрқин ранглар, ўзига хос нақшлар, шунингдек, чопон, яктак, дўппи, атлас ва адрас каби анъанавий кийим элементлари ўзбек маданиятининг бетакрорлигини намоён этиб, халқаро миқёсда қизиқиш уйғотмоқда. Мазкур мақола миллий меросни асраш ва уни дунёга танитишнинг аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди.

Ўзбекистон маданий қадриятлари дунё саҳнасида ўз ўрнини топиб, келажак авлодлар учун илҳом манбаи бўлиб қолаверади.

Батафсил ўқиш Асрор Техтиле кенгаймоқда