"Узтех Гроуп" Ироқ компанияси билан $10 млнлик ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон ва Ироқ Курдистони ўртасида тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ироқ Курдистони ишбилармонлар делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ташриф давомида делегация "Узтех Гроуп" фаолияти билан танишди ҳамда Тошкентда ўтказилган иқтисодий форумда Б2Б музокараларида иштирок этди. Музокаралар якунида "Узтех Гроуп" ва Ироқнинг ЗҲЕЕН Co. – Генерал Традинг & Construction компанияси ўртасида 10 млн АҚШ доллари қийматидаги савдо ҳамкорлиги бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортини Ироқ бозорида кенгайтириш, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда тўқимачилик соҳасида узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
