Покистон ва Ўзбекистон: Енгил саноатдаги истиқболлар

Карачида ўтказилган музокараларда Покистоннинг йирик компаниялари – ҲУБ Леатҳер, Мима Книт ва Муҳаммад Ашраф Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қизиқиш билдирди.
Хусусан, улар Жиззах ва Андижон вилоятларида қўшма корхоналар очиш таклифларини кўриб чиқмоқда.
Делегация 9 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган. Учрашувлар давомида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида музокаралар олиб борилади.
ҲУБ Леатҳер – чарм саноати соҳасидаги етакчи компания, Мима Книт – тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ихтисослашган, Муҳаммад Ашраф эса экспорт ва импорт бўйича катта тажрибага эга компания ҳисобланади. Ушбу компанияларнинг Ўзбекистонга келишидан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва маҳаллий саноат салоҳиятини ошириш кутилмоқда.
