Қирғизистон

Қирғизистонда тўқимачилик соҳасини ривожлантириш учун қандай ишлар олиб борилмоқда?

Қирғизистонда тўқимачилик соҳасини ривожлантириш учун қандай ишлар олиб борилмоқда?

Қирғизистонда тўқимачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида “Интимак Ордо”да Бош вазир ўринбосари Бакит Торобаев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда инвестиция жалб қилиш ва соҳани қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Асосий эътибор қуйидаги лойиҳаларга қаратилди:

-“Техтиле Транс” МЧЖнинг $11,2 млнлик ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси;

-Йилига 6,5 минг тонна пахта қайта ишлайдиган ва 4,5 минг тонна калава-ип ишлаб чиқарадиган йигирув фабрикаси қурилиши.

Йиғилишда лойиҳаларни молиялаштириш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, нархларни тартибга солиш ва хомашё базасини шакллантириш чоралари белгиланди.

Бу тадбирлар экспортни ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий салоҳиятни кучайтиришга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда