Дунёда

Россияда кийим-кечак ишлаб чиқаришда пасайиш кузатилмоқда

Россияда кийим-кечак ишлаб чиқаришда пасайиш кузатилмоқда

Росстатнинг 2025 йил июнь ойига оид янгиланган статистик маълумотлари Россияда кийим-кечак ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,5% га камайганини тасдиқлайди.

Бу енгил саноат соҳасидаги энг сезиларли пасайишлардан бири ҳисобланади, шунингдек чарм буюмлари ва пойабзал сегментида ҳам 8,8% лик пасайиш қайд этилди. Шу билан бирга, йилнинг биринчи ярмида кийим-кечак ишлаб чиқариш ҳам салбий динамикани кўрсатмоқда: –0,2%.

Ушбу маълумотлар фонида тўқимачилик саноатида аксинча, июнь ойида 3,4% ва йил бошидан бошлаб 4,3% ўсиш кузатилади. Аммо тўқимачиликдаги ўсиш ҳозирча боғлиқ соҳалардаги пасайишни қопламаяпти.

Мутахассислар кийим-кечак ишлаб чиқаришдаги пасайишни қуйидаги омиллар билан изоҳлашмоқда:
– ички бозорда харидорларнинг талабининг камайиши
– логистика ва хомашё импортидаги қийинчиликлар
– ишчи кучи етишмаслиги
– баъзи ишлаб чиқариш корхоналарининг тайёр кийим ўрнига тўқима ва яримтайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилиши.

Батафсил ўқиш Нарх ва Сифат: Тадқиқот қиммат кийим ҳар доим ҳам чидамли эмаслигини исботлади