Қирғизистон

Тикувчилик соҳасидаги инқироз: Қирғизистон ҳукумати фавқулодда чоралар пакетини кучайтирмоқда

Тикувчилик соҳасидаги инқироз: Қирғизистон ҳукумати фавқулодда чоралар пакетини кучайтирмоқда

Economist.kg ахборот агентлигига кўра, бизнес бир неча ой давомида гапириб келган муаммо энг юқори даражада расман тасдиқланди. Давлат солиқ хизмати раҳбари Алмамбет Шикмаматов тикивчилик соҳасидаги жиддий қийинчиликлар сақланиб қолаётганини маълум қилди, асосий сабаб эса Россия билан чегарада назоратнинг кучайтирилишидадир. Бу масала Президент Садир Жапаровнинг шахсий назоратида.

Инқироз қандай ривожланди?
▪️ Ноябрь ойида бизнес вакиллари Иқтисодиёт вазирлигидаги йиғилишда хавотир билдирди — юк машиналарининг оммавий ушлаб қолиниши, кўрик вақтининг узайиши ва РФга киришда ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди.
▪️ Жавобан, экспортчиларга сертификатлаш, маркировка ва логистика бўйича ҳар куни ёрдам кўрсатиш учун “Қирғиз Экспорт” ҳузурида тезкор штаб тузилди.
▪️ Ишлаб чиқарувчиларга ЕОИИ (Евроосиё иқтисодий иттифоқи)га экспорт қилишнинг учта асосий шарти тушунтириладиган семинарлар ташкил этилди:

1. Тўғри электрон ҳужжат айланиши (ҳисоб-фактуралар, юк ҳужжатлари).
2. ЕОИИ техник регламентларига мувофиқлик сертификатлари.
3. “Честный знак” мажбурий рақамли маркировкаси.

Инқирозга жавобан таркибий солиқ имтиёзлари пакети тайёрланмоқда:

* Суғурта бадалларини ҳар бир ходим учун ойига тахминан 2 200 сом даражасида белгилаш (ҳозирги юқори ажратмалар ўрнига).
* Корхоналарни вақтинча фойда солиғидан (юридик шахслар учун даромад солиғи) озод этиш.
* Экспортчилар учун — хориждаги фаолият ва чет эл банклари орқали транзакциялар бўйича ягона 0,1% ставка.

Муҳими шундаки, давлат муаммони шунчаки қайд этишдан тизимли ҳаракатларга ўтди: чегарадаги тезкор ёрдамдан тортиб, соҳада чуқур солиқ ислоҳотларигача.

Аввалроқ биз Қирғизистон тикйвчилари даромад солиғидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Батафсил ўқиш Германияда ноёб тўқимачиликни қайта ишлаш маркази очилди