Ўзбекистон

“Узчармсаноат” - Туркиянинг Гуарди ҳамда Терган брендлари билан қўшма лойиҳалар устида ишламоқда

“Uzcharmsanoat” - Туркиянинг Guardi ҳамда Tergan брендлари билан қўшма лойиҳалар устида ишламоқда

UzDaily маълум қилишича, Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-турк бизнес форумида чарм саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим учрашувлар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда «Узчармсаноат» уюшмаси, Халқ банки ва соҳа етакчи корхоналари вакиллари машҳур турк брендлари Гуарди ва Терган билан биргаликда экспортни кенгайтириш, қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда маҳсулот дизайнини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилишди.

Томонлар стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор технологияларни алмашиш ҳамда бир қатор савдо лойиҳаларини бошлаш бўйича дастлабки келишувларга эришдилар.

Батафсил ўқиш Мўғулистонда Ўзбекистон савдо уйи иш бошлади