Ўзбекистон

Тошкент вилоятида $1 миллионлик чарм-пойабзал лойиҳаси амалга оширилмоқда

Тошкент вилоятида $1 миллионлик чарм-пойабзал лойиҳаси амалга оширилмоқда

Хитойнинг Рунхин компанияси Тошкент вилоятида 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги чарм-пойабзал инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Мазкур ташаббус доирасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва “Рунхин” компанияси ўртасида музокаралар ўтказилиб, лойиҳа доирасидаги технологик жараёнлар, маҳсулот турлари ва экспорт салоҳияти батафсил муҳокама қилинди.

Лойиҳага кўра, чарм-пойабзал саноати учун зарур бўлган гранулаларни ишлаб чиқариш ҳамда ички ва ташқи бозорлар учун мавсумий пойабзалларни тайёрлаш йўлга қўйилади. Маҳсулотлар асосан Европа мамлакатлари ва АҚШга экспорт қилиниши режалаштирилган.

Ушбу сармоя янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий кадрларни тайёрлаш ва экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади. Натижада Ўзбекистон чарм саноати хомашё эмас, балки тайёр маҳсулот билан халқаро бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Қирғизистонда тўқимачилик соҳасини ривожлантириш учун қандай ишлар олиб борилмоқда?