Ўзбекистон

Тошкент вилоятида $11 миллионлик янги тўқимачилик корхонаси ишга туширилди

Тошкент вилоятида $11 миллионлик янги тўқимачилик корхонаси ишга туширилди

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида мато ишлаб чиқариш ва бўяшга ихтисослашган янги тўқимачилик корхонаси очилди. Лойиҳа қиймати 11 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Ўзбекистон саноати барқарор ривожланишда давом этмоқда, ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилмоқда. Айниқса, тўқимачилик соҳаси экспорт салоҳияти, янги иш ўринлари яратиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида устувор йўналиш сифатида ажралиб турибди.

Бу борада, Нурафшондаги «Элиттех» номли янги тўқимачилик корхонаси йиллик 4,5минг тонна мато ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Тайёр маҳсулотлар асосан МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

Лойиҳа доирасида 70 та янги иш ўрни яратилиб, минтақада бандлик даражасининг ошишига хизмат қилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Нурафшон шаҳрида 144 та саноат корхоналари фаолият юритмоқда ва уларнинг умумий инвестициялари 172 миллион доллардан ортиқни ташкил этади.

Батафсил ўқиш 2025-йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорти