Транспорт соҳасидаги ишчилар махсус кийим билан бепул таъминланади

Бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги 2025-йил 14-апрелда 3617-сонли Буйруқни қабул қилди. У “Алоҳида соҳа ходимларини махсус кийим, санитария кийими, махсус оёқ кийими ва бошқа индивидуал ҳимоя воситалари билан бепул таъминлашнинг намунавий меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида” деб номланади.
Ҳужжатга мувофиқ, темирйўл, автомобил ва дарё транспорти соҳасида ишловчи ходимлар махсус кийим-бош ҳамда бошқа ҳимоя воситалари билан бепул таъминланади.
Шунингдек, ҳужжатда 343 та касб ва лавозим учун махсус кийим, санитария кийими ва бошқа индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш муддати кўрсатилган.
Касбларнинг тўлиқ рўйхатини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
