UzCharmExpo-EurAsia 2025 қандай якун топди?

2025-йил 16–18-апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган UzCharmExpo-EurAsia 2025 халқаро кўргазмаси якунларига кўра, 25 миллион долларлик инвестиция келишувлари ва 30 миллион долларлик экспорт контрактлари имзоланди.
Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал саноати жадал ривожланиб, “Маде ин Узбекистан” маҳсулотлари ва миллий брендлар фаол илгари сурилмоқда.
Кўрзазмада иштирокчилар сони ортиб, 20 дан ортиқ давлатдан 150 дан зиёд компания қатнашди ва 5 000 дан ортиқ маҳсулотлар тақдим этилди. Кўргазмага 1 500 меҳмон ташриф буюрди.
Тадбир доирасида Хитойнинг RedDragonFly ва Gaffluence компаниялари билан 25 миллион долларлик инвестицион келишувлар ва 30 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланди.