Туркия тўқимачилик етказиб беришни сезиларли даражада оширди

Туркия тўқимачилик ва кийим-кечак экспортини Покистонга 94% ва Мисрга 73,5% миқдорида оширди.
Юқори инфляция ва қийин иқтисодий шароитларга қарамай, Туркия дунёда тўқимачилик етказиб берувчи етакчи мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда. 2025-йил январ ойида мато ва кийим-кечак экспорти 986 миллион долларни ташкил этди, бу мамлакатнинг умумий экспорт ҳажмининг 10,5% ини ташкил қилади.
Истанбул Тўқимачилик ва хом ашё эксортчилари уюшмаси ((ИТҲИБ) ҳисоботига кўра, Туркия тўқимачилигиниг энг фаол импортчилари Покистон (+94%) ва Миср (+73,5%) бўлди. Энг йирик бозорлар қиймати бўйича Италия (+5,5%), Германия (+7%) ва АҚШ (+3,4%) ҳисобланади. Буюк Британияга етказиб бериш 3,4% га, Эронга эса 8,6% га камайди.
Покистон, Миср, Италия ва Португалияда калава ипга бўлган талаб айниқса катта бўлиб, бу 203 миллион доллар даромад (+8%) келтирди. Техник матолар ва тўқимачилик материаллари экспорти ҳам ўсишни кўрсатди, энг кўп талаб Испания, Италия, Марокаш ва Мисрга тўғри келди.
