Туркияда ТЕМУ маҳсулотларига сертификат талаб қилинмоқда

Глобал электрон тижорат бозорида ўз таъсирини кенгайтираётган Хитойнинг ТЕМУ платформаcи энди Туркия бозорига фаол кириб келмоқда. ТЕМУ 2024-йил июн ойидан бери Туркияда фаолият юритиб, кунига 200 минг маҳсулот жўнатмоқда. Шу боис, Туркия Савдо вазирлиги сертификатсиз маҳсулотларнинг мамлакатга киришини тақиқлади.
Янги тартиб 1-апрелдан кучга кирган “Узоқдан алоқа воситалари орқали бозорга чиқариладиган маҳсулотларни назорат қилиш ва текшириш тўғрисидаги низом” асосида амалга оширилмоқда.
Туркия ҳукумати бу чоралар билан истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва электрон тижоратда ишончни оширишни мақсад қилмоқда. ТЕМУ каби платформаларнинг тез ривожланиши билан сифат ва хавфсизлик назоратининг муҳимлиги яна бир бор таъкидланмоқда.
