Дунёда

Японияда кийим-кечак импорти 6,8% га ошди

Японияда кийим-кечак импорти 6,8% га ошди

Японияда 2025-йилнинг январь–июнь ойларида кийим-кечак импорт ҳажми 6,8% га ўсиб, умумий қиймати 12,1 миллиард АҚШ долларига етди.

Глобал миқёсда истеъмолчиларнинг диди ва эҳтиёжлари ўзгариб бораётган бир даврда, Япония халқаро мода оқимларига мослашиш жараёнида кийим-кечак импортини сезиларли даражада оширди. Фақатгина июнь ойида қайд этилган импорт ҳажми 1,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2% юқори кўрсаткичдир.

Импорт ҳажмининг ўсиши бир неча омиллар, жумладан, пандемиядан кейинги иқтисодий фаолликнинг тикланиши ҳамда хорижий брендлар ва юқори сифатли маҳсулотларга бўлган истеъмолчи талабининг ортиши билан изоҳланади. Мамлакатга кийим-кечак маҳсулотлари етказиб берувчи асосий ҳамкор сифатида Хитой етакчилик қилмоқда. Мазкур давлат умумий импортнинг 60% дан ортиғини ташкил этган. Шунингдек, Вьетнам ва Бангладеш ҳам муҳим экспортчилар сафида қайд этилди.

Соҳанинг мутахассислари томонидан билдирилишича, кийим-кечак импортдаги ўсиш тенденцияси йилнинг қолган қисмида ҳам давом этиши кутилмоқда. Ушбу ҳолат Япония чакана савдо бозорининг барқарор тикланаётганини ва халқаро мода саноатига боғлиқлигининг кучаяб бораётганини кўрсатади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Покистон чарм саноати соҳасида ҳамкорлик қилмоқда