Замонавий Ўзбекистон Францияни забт этишда давом этмоқда

Эйфель минораси этигида ўтказилган ёрқин намойишдан сўнг, бу гал Ўзбекистон маданияти ва услубига бағишланган тақдимот Франциянинг афсонавий шаҳри Довилда бўлиб ўтди.
Франциянинг Довиль шаҳри — бу дунё модаси марказларидан бири бўлиб, у ерда Коко Шанел ва Ив Сен-Лоран сингари машҳурлар меҳмон бўлган. Айнан шу шаҳарда Салма Couture, ДФрауз, НИСА, Дилфуза Десигн каби брендлар томонидан ўзбек миллий матолари — атлас, беқасам ва зарли кашталардан тикилган коллекциялар тақдим этилди ва томошабинлар томонидан катта олқишларга сазовор бўлди.
Тадбир меҳмонлари, шунингдек, ўзбек амалий санъати — заргарлик буюмлари, керамика ва ёғоч ўймакорлиги намуналаридан баҳраманд бўлишди.
Тадбир ташкилотчилари: Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси, Марказий Осиё дизайнерлар иттифоқи "МОДИ" ва Европа ПР институти.
