Заспорт — энди Россия Олимпия жамоасининг ҳамкори эмас

Россия Олимпия қўмитаси ва Заспорт компанияси ўртасидаги 7 йиллик ҳамкорлик ниҳоясига етди.
2026 йилгача амал қилиши керак бўлган шартнома томонларнинг ўзаро келишуви асосида муддати тугашидан 1,5 йил олдин бекор қилинди. Бундай қарорнинг асосий сабаби сифатида спорт кийимларини ягона услубда стандартлаштириш сиёсатини кўрсатилди.
Заспорт — 2012 йилда ташкил этилган россиялик спорт кийимлари бренди. 2017 йилдан бошлаб Россия Олимпия терма жамоасини расман кийинтириб келган. Компания Пхёнчхан-2018, Токио-2021, Пекин-2022 ва Париж-2024 Олимпиадаларида иштирок этган спортчилар учун спорт формаларини ишлаб чиқарган.
Бренд Тҳе Wall Стреет Жоурнал ва Форбес каби нуфузли нашрлар томонидан энг замонавий ва услубли спорт кийимлари ишлаб чиқарувчилардан бири сифатида эътироф этилган.
2023 йилда Заспорт Бoшқирдиcтонда янги ишлаб чиқариш фабрикасини ишга туширди. Энди компания ўз фаолиятини спорт клублари, федерациялар ва корпоратив мижозлар билан ишлашга қаратмоқчи.
Сизнингча, бу қарор тўғрими?
Фикрингизни изоҳларда қолдиринг!
